...
МЕНЮ
ONLINE TV

2019 йил учун Президент стипендиантлари номи эълон қилинди


12:19, 16.01.2019 Жамият
 9 320

2019 йил учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиялари соҳиблари билан танишинг.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги “Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Таянч докторантлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва уларни тайинлаш тартиби тўғрисида” Низомга мувофиқ, 2019 йил учун таянч докторантлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиялари соҳиблари аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.
 
2019 йил учун қуйидаги номзодлар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиялари соҳиби деб топилди.
 
Қишлоқ ва сув хўжалиги йўналиши бўйича
 
Маманбек Полатович Реймов – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти таянч докторанти.
 
Ҳозирда “Геоахборот технологиялари базасида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар тизимини яратиш учун Оролбўйи экотизимини тадқиқ қилиш” мавзусидаги илмий иш устида изланишлар олиб бормоқда.
 
Erasmus Mundus “Casia” лойиҳаси гранти соҳиби, Голландиянинг Вегенинген университети “Атроф-муҳит муҳофазаси” мутахассислиги бўйича халқаро магистр.
 
Темпус ГЕ-УЗ “Геоинформатика: Ўзбекистонда барқарор ривожланишга эришишни таъминлаш” лойиҳасининг 2014-2015 йиллардаги менежери, Эразмус Мундус “ТИМУР” лойиҳаси грантининг 2017 йилги ғолиби. 1 та ўқув қўлланма, 1 та методик кўрсатма ҳамда 14 та илмий мақола ва тезислар муаллифи.
 
Энергетика, ресурслар, саноат йўналиши бўйича
 
Акмалжон Хатамович Бобоев – Тошкент кимё-технология институти таянч докторанти.
 
Ҳозирда “Крахмал инулин сақловчи хом-ашёларни комплекс қайта ишлаб этанол биосинтезини такомиллаштириш” мавзусидаги илмий иш устида изланишлар олиб бормоқда.
 
2016-2017 йилларда таълим сифатини таъминлаш бўйича Erasmus+ дастурининг IQAT ва UzDOC2  лойиҳалари иштирокчиси, “Ўзшароб” АЖ Илмий-техник кенгаши ва марказий дегустация комиссияси аъзоси. 1 та ўқув қўлланма, 1 та дарслик муаллифи, 20 та илмий мақолалари республика ва хорижнинг етакчи илмий журналларида чоп этилган.
 
Табиий фанлар, ахборот технологиялари ва бошқарув йўналиши йўналиши бўйича
 
Жасурбек Алишерович Каримов – В.И.Романовский номидаги Математика институти таянч докторанти.
 
Илмий иш мавзуси “Дизьюнкт тўла банах модулларининг таснифи”.
 
Эстониянинг Таллин техника университети ташкил этилган “Innovation Theory and Management” номли ёзги мактаб, Кореянинг Сеул шаҳрида ташкил этилган XXVII Халқаро математиклар конгресси, Белоруссиянинг Могилев шаҳридаги Белоруссия-Россия университетининг VIII Очиқ олимипиадаси, иштирокчиси, Урганч шаҳрида ташкил этилган Ал-Хоразмий номидаги математика бўйича I Халқаро олипиаданинг ташкилий қўмитаси ишида фаол иштирок этган. 2018-2019 ўқув йили Қори-Ниёзий номидаги стипендия совриндори.
 
Унинг 20 та илмий мақола ва тезисларлари республика ва хорижнинг етакчи илмий журналларида чоп этилган.
 

Теглар:Президент стипендиантлари\ Президент стипендияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар