Кечанинг ўзида Адлия вазирининг тегишли буйруғига биноан Андижон, Сирдарё, Жиззах вилоятлари адлия бошқармаларига бошлиқлар тайинланди.
Кечанинг ўзида Адлия вазирининг тегишли буйруғига биноан Андижон, Сирдарё, Жиззах вилоятлари адлия бошқармаларига бошлиқлар тайинланди.
Абдумуталиб Дадажонов – Андижон вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Ҳозирги кунга қадар Адлия вазирлиги Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармасининг бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Жамшидхон Нуритдинов – Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Шу кунга қадар Тошкент вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Шокир Саидов — Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Шу кунгача Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.