...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гугурт қутисидаги марихуана фош этилди


15:30, 15.12.2018 Жамият
 4 292

“Дўстлик” чегара божхона постида қонунбузилиш ҳолати ўз вақтида аниқланди.

Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости ҳамда Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш гуруҳи ходимлари томонидан навбатдаги қонунбузилиш ҳолати ўз вақтида аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар берди.
 
Фуқаро С.Ф. Opel Astra русумли автотранспорт воситасида Ўзбекистондан чиқиб кетиш ниятида божхона пости орқали ҳаракатланаётган чоғида унга тегишли бўлган автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кинология хизмати ити ёрдамида божхона кўригидан ўтказилди.
 
Натижада автоуловнинг ички салон қисми олд ўриндиқлари орасидаги “бар” ичидаги гугурт қутида қуритилган, ўткир ҳидли кўкимтир модда борлиги аниқланди.
 
Экспертиза мазкур моддани марихуана эканлигини тасдиқлади.
 
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дейилади хабарда.
Феруза Ходжаева

Теглар:Андижон Дўстлик чегара пости Марихуана 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар