Жиззахга кучли сел келган пайтда ДХХ ва бошқа ташкилотлар вакиллари юзага келган нохуш ҳолатларнинг олдини олиш учун жалб этилган.
Фармонга кўра, ҳарбий бурчини адо этишда ҳамда табиий офат давомида одамлар ҳаётини сақлаб қолишда кўрсатган мардлик ва жасорати учун Ўразолиев Шоҳруҳбек Норжигит ўғли (вафотидан кейин) ҳамда Муҳидинов Бобиржон Насирдинович (Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари чегара пости бошлиғининг ўринбосари) “Жасорат” медали билан мукофотланди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Жиззах вилоятига кучли сел келган пайтда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, маҳаллий ҳокимият ва бошқа ташкилотлар вакиллари юзага келган нохуш ҳолатларнинг олдини олиш учун жалб этилган.
Шоҳруҳбек Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари таркибида 2014 йилдан буён шартнома асосида мутахассис-гранатомётчиси бўлиб ишлаб келаётган эди. Афсуски, у сел йўлини тўсиш чоғида бахтсиз ҳодиса туфайли ҳаёт билан эрта видолашди.