Айни пайтда лойиҳанинг биринчи ва иккинчи босқичлари ишга туширилган.
Давлат раҳбарининг Жиззах вилоятига ташрифи давом этмоқда. Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги манзилиги – Фориш туманидаги “Mega Invest Industrial” қўшма корхонаси бўлди.
2017 йил декабрда фаолият бошлаган корхонада базальт тоши қайта ишланиб, базальт толаси ва арматураси ишлаб чиқарилади. Айни пайтда лойиҳанинг биринчи ва иккинчи босқичлари ишга туширилган. Германия, Франция, Италия, Россия, Туркия каби давлатлардан ноу-хау технологиялар келтириб ўрнатилган. 225 кишининг бандлиги таъминланган.
2018 йилда бу ерда минг тонна базальт арматураси ва сеткалар ишлаб чиқарилди. Яқин вақтларда учинчи босқични ҳам ишга тушириш мўлжалланган. Корхона тўлиқ қувват билан ишлагач бир йилда 4 минг тонна базальт толаси ва 4 минг 800 тонна арматура тайёрланади.
Базальт арматурасининг афзаллиги шундаки, у металл арматурасидан 8 баробар енгил, 3 баробар мустаҳкам, 30 фоиз арзон. Қолаверса, зангламайди, электр токини ўтказмайди, 100 йилгача ўз хусусиятини йўқотмайди. Мазкур корхона Ўрта Осиёда ягоналиги, МДҲ давлатларида иккинчи эканлиги билан аҳамиятлидир.
Давлат раҳбари корхонадаги иш жараёнини кўздан кечирди. Фаолиятни янада кенгайтириб, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, маҳсулотлар таннархини камайтириш бўйича топшириқлар берди.