ЎзМАА жамоасига янги раҳбарни Бош вазир ўринбосари таништирди.
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигида Бош вазир ўринбосари, Молия вазири Жамшид Анварович янги раҳбар Комилжон Алламжоновни жамоага таништирилди.
“Ҳаяжонли ва масъулиятли лаҳзалар. Оммавий ахборот воситаларининг аҳамияти, уларнинг фуқаролик жамиятини ривожлантиришдаги роли ва ҳиссаси беқиёс.
Мамлакатимиз раҳбари юртимизда сўз эркинлигига катта эътибор қаратмоқда ва бу борада ўз ҳиссамни қўшиш мен учун шараф ва масъулиятли вазифадир.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентилиги раҳбарлигини менга ишониб топширишар экан, мен ушбу муассаса журналистлар фаолиятининг эркинлигини кафолатловчи ҳамда сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантиришга кўмаклашувчи ташкилот сифатида шаклланишига бор кучимни сафарбар этишга ҳаракат қиламан”, деб ёзади ЎзМАА янги бош директори Комилжон Алламжонов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Маълумот учун, Комилжон Алламжонов 2017 йилнинг 1 декабридан жорий йилнинг 3 октябрига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Администрацияси раҳбари ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби лавозимида фаолият юритган эди.

Суннатилла Абдуллаев