...
МЕНЮ
ONLINE TV

ТИВда янги раҳбар иш бошлади


20:21, 29.11.2018 Жамият
 5 079

Туризмни ривожлантириш соҳасида халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи ўзгарди.

Бугун, 29 ноябрь куни Ташқи ишлар вазирлигида бошқармалардан бирига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
 
Иқболжон Солиев Ташқи ишлар вазирлигининг Ташқи иқтисодий ҳамкорлик бош бошқармасининг Туризмни ривожлантириш соҳасида халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.
 
Иқболжон Солиев бунга қадар Икки томонлама ҳамкорлик бош бошқармасининг Европа мамлакатлари ва ЕИ институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ташқи ишлар вазирлиги Тайинлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар