Комилжон Алламжонов “Кўнгил кўзи” деб номланган янги лойиҳага қўл урилаётганини маълум қилди.
Ушбу китоб тақдимотида иштирок этган ЎзМАА Бош директори Комилжон Алламжонов Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан “Кўнгил кўзи” деб номланган янги лойиҳага қўл урилаётганини маълум қилди.
“Ушбу соҳадаги вазиятни тубдан ўзгартириш учун ЎзМАА ўз ваколати доирасида ташаббуси билан чиқиб “Кўнгил кўзи” номли кенг миқёсли дастур ишлаб чиқмоқчи”, дейди Алламжонов.
Ушбу дастурда бир қатор чора тадбирлар белгиланади, жумладан:
- кўзи ожизлар учун ўқув қўлланмаларини нашр қилиш соҳасида янги ишланмаларни молиялаш;
- кўзи ожизлар учун босмахоналарнинг техник ва технологик асосини янгилаш;
- соҳани ривожлантириш учун кадрлар етиштириш;
- аудио китоблар ишлаб чиқаришни ривожлантириш;
- кўзи ожиз болалар учун сифатли таълим ва ижтимоий мослашувга йўналтирилган яна бошқа чора-тадбирлар амалга ошрилиши режалаштирилмоқда.