Энг катта муаммо бу олий ўқув юртларида кўзи ожизлар учун ўқув қўлланмаларининг йўқлигида.
Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги кўзи ожизлар мактаб-интернетида брайл ёзувидаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг тақдимоти ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.
Эътиборли жиҳати шундаки, Ўзбекистонда илк бор кўзи ожизлар учун мамлакат Конституцияси брайл ёзувида чоп этилди. Тақдимотда иштирок этган Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Комилжон Алламжонов нутқ сўзлаб, брайл ёзувидаги китобларни чоп этиш борасидаги муаммоларга тўхталди.
“Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош вазифаларидан бири бу таьлим соҳаси учун тегишли буюртмалр асосида ўқув қўлланмаларини ўз вақтида ва тўлиқ таьминлаб беришдир. Агар мутасадди ташкилотлар буюртма бермаса-чи? Ташаббус бўлмаса-чи?
Афсуски, биз ушбу соҳада кўплаб муаммоларни учратишимиз мумкин. Энг аввало, кўзи ожизлар учун бугун махсус китобларни фақатгина бир дона босмахона чоп этаётганини алоҳида таькидлаб ўтмоқчиман. Шубҳасиз, босмахона маънавий ва моддий жиҳатдан анча эскирган. Бу самарадорликка таъсир кўрсатади – босмахона ҳозирда йилик бор-йўғи 18 тур дарслик чоп қилмоқда. Ваҳоланки, кўзи ожизлар махсус мактаби учун яна 48 тур дарслик етишмайди. Эътибор беринг 18 тур китоб мавжуд ва 48 тур китоб етишмайди. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, умумий ўрта мактабларда болалар бутун мактаб даври мобайнида 134 га яқин дарсликлардан таълим олишади. Таъкидлаш жоизки, гап ўрта маълумотнинг асоси ҳисобланувчи, лекин кўзи ожиз болалар учун чоп этилмаётган математика, физика, кимё каби фанлар ҳақида кетяпти”, дейди Алламжонов.
Республика бўйлаб кўзи ожиз болалар сони 3000 нафарни ташкил этади. Бироқ китоблар, дарслтиклар борасида етишмовчилик юқори даражада. Комилжон Алламжонов бу масалага тўхталди.
“Республика бўйлаб, 3000 бола кўзи ожизлар учун махсус мактабларда таълим олмоқда. Бу рақамлар мен учун кўп нарсани англатади –айни вақтда 3000 бола рисоладагидек таълим ололмаяпти, бу аҳвол йилдан йилга ёмонлашяпти. Ҳозир биз фақат дарсликлар мисолида айтяпмиз, бироқ имконияти чекланган имконият чекланган болалар болаларнинг иқтидори ва малакасини ривожлантиришга кўмаклашувчи бошқа турдаги адабиётлар – бадиий адабиётлар, турли қўлланмалардан ҳам фойдаланишлари зарур. Лекин бундай китобларнинг йўқлиги, шунчаки яхши таълим олишга шароит яратиб беролмаганимиз боис, қанчадан-қанча истеъдодларни кашф қилолмаяпмиз.
Энг катта муаммо бу олий ўқув юртларида кўзи ожизлар учун ўқув қўлланмаларининг йўқлигида. Бу тоифадаги талабалар фақатгина маърузада ёзиб олган конспектлардан фойдалана олишади, холос. Одатда талабалар маъруза вақтида 10 фоиз маълумотга эга бўлишади, қолган ахборотни эса керакли адабиётлардан ўзлаштиришади. Кўзи ожиз талабаларда эса бундай имконият афсуски йўқ”.