...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қорақалпоғистонда ёшларга қандай эътибор қаратиляпти?


19:46, 01.08.2018 Жамият
 2 065

Ёшларни ҳимоя қилиш ва уларнинг манфаатларини қўллаб-қувватлаш давлат дастури даражасига кўтарилган.

Ўзбекистонда аҳолининг аксариятини ёшлар ташкил этади. Ёшларни ҳимоя қилиш ва уларнинг манфаатларини қўллаб-қувватлаш давлат дастури даражасига кўтарилган.
 
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сон фармонини келтириш мумкин. Бундан ташқари, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТнинг 72-сессиясида нутқ сўзлаб, халқаро ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция қабул қилиниши таклифи билан чиқган.
 
Ёшлар орасида меҳнат фаолияти билан банд бўлмаган ёшларни – уюшмаган ёшлар сифатида қайд этиш одат тусига кирган. Ушбу уюшмаган ёшларга нисбатан республиканинг чекка ҳудудларида қандай ишлар олиб борилаётганлиги хусусида аниқлик киритиш мақсадида Республика ёшлар маркази Қорақалпоғистон бўлинмаси директори Махсетбаев Полат Махсетбаевич билан телефон орқали мулоқот қилдик. Бўлинма раҳбарининг маълум қилишича, Қорақалпоғистонда ёшлар манфаатларига оид қуйидаги ишлар амалга оширилган.
 
Жумладан, ёшлар маркази (Жаслар орайы) томонидан 16 шаҳар ва туманларда ёшлар марказларининг фаолияти йўлга қуйилган бўлиб, 719 нафар уюшмаган ёшлар турли бепул тўгарак ва курсларга жалб қилинган. 54 йўналиш бўйича 64 та тўгараклар фаолият олиб бораётган бўлиб, асосан спорт, хорижий тиллар, маданият ва ҳунарга ўргатиш соҳаларини ўз ичига олган. Хўжайли тумани 1-сонли Меҳрибонлик уйида эса рус тили тўгараги ташкил қилинган.
 
Мазкур тўгаракларда жорий йилнинг бугунги кунига қадар жами 6596 нафар ёшлар ўз қизиқишлари бўйича ўқув тугаракларда ўқитилиб, шундан 2399 нафари битирувчиларни ташкил этган.
 
Республиканинг чекка ҳудудлари бўлган Мўйноқ, Қўнғирот, Шўманай, Тахтакўпир, Амударё, Қораўзак, Тўрткўл, Элликқалъа, Беруний туманларида яшовчи ёшлар қизиқишларидан келиб чиқиб, турли хил бепул тўгараклар ташкил этилган. Модомики, хорижда ишлаб мамлакатга қайтиб келган 42 нафар ёшлар ҳам ҳунар ўрганиш тўгаракларига жалб қилинган. 
Санжар Жўра

Теглар:Ёшлар маркази Қорақалпоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар