Атамашуносликка оид ишларни тартибга солишни мувофиқлаштириш ва илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш вазифаси “Давлат тили ҳақида”ги қонунни жорий этиш комиссияси зиммасига юкланган.
Мазкур марказ жорий йил май ойида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида ташкил қилинган эди.
Марказни ташкил қилишда “Давлат тили тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикаси қонуни талабларини раҳбарликка олиб, миллий терминология соҳасидаги ишларни янада ривожлантириш, тартибга солиш ва унификациялаш назарда тутилган.
Бундан буён қорақалпоқ тили қоидаларини қўпол тарзда бузган ташкилотларнинг мутасадди ходимларига терминология маркази чора қўллаш бўйича таклиф бера олади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги атамашунослик қўмитаси 2003 йилгача фаолият юритиб келган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 23 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамашунослик қўмитасининг фаолиятини тугатиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ фаолияти тугатилган эди. Ҳукуматнинг ушбу қарорида Атамашуносликка оид ишларни тартибга солишни мувофиқлаштириш ва илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш вазифаси “Давлат тили ҳақида”ги қонунни жорий этиш комиссияси зиммасига юкланган.