Жабрланган фуқарога ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилган.
Аввалроқ, бугун, 26 ноябрь куни Мудофаа вазирлиги қўшинлари ўқув тревогаси бўйича кўтарилгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун тахминан соат 8:05 ларда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлигини фавқулодда комплекс текширувдан ўтказиш режасига мувофиқ, ҳарбий автомобиллар колоннаси ўқув-машғулотлар ўтказиш ҳудуди томон йўл олаётган вақтда, бахтсиз ҳодиса рўй берди.
Шаҳрисабз-Қарши автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди.
Чорраҳада ҳаракат ҳарбий автомобиль инспекцияси ходимлари томонидан тартибга солинган. Инспекторлар ҳаракатни тақиқлашга ишора қилганига қарамай, давлат рақами 70 U 110 MA бўлган Lacetti русумли автомобиль ҳаракатланишда давом этган. Натижада у “ЗИЛ-131” русумли ҳарбий юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Уч киши – енгил автомобиль ҳайдовчиси ва икки йўловчи ҳалок бўлди, Lacetti’нинг яна бир йўловчиси жароҳат олди.