...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда биринчи ҳарбий институт ташкил этилди


15:22, 24.01.2019 Жамият
 6 980

Институтда олтита йўналиш бўйича ҳарбий кадрлар тайёрланади.

Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 17 январдаги қарорига асосан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Махсус факультети Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти этиб қайта ташкил этилди.
 
Мазкур ҳарбий институт Мудофаа вазирлигининг давлат олий ҳарбий таълим муассасаси бўлиб, у олтита йўналиш бўйича тактик бўғиндаги офицер кадрларни икки йиллик тайёрлашни амалга оширади:
 
  • Алоқа қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги;
 
  • Махсус алоқа ва давлат сирларини муҳофаза қилиш тактик қўмондонлик-муҳандислиги;
 
  • Ахборот тизимлари ва технологиялари тактик қўмондонлик-муҳандислиги;
 
  • Радиоэлектрон разведка ва кураш тактик қўмондонлик-муҳандислиги;
 
  • Ҳаво ҳужумидан мудофаа радиотехника қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги;
 
  • Ҳаво ҳужумидан мудофаа зенитҳ-ракета қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги.
 
Шунингдек, янги ташкил этилган ҳарбий институт Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети махсус факультетининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартнома бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Мудофаа вазирлиги институт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар