Марказнинг дизайн лойиҳасидан тортиб, то хонанинг ички безагигача бўлган ишларни талабалар томонидан амалга оширилган.
“Ёшлар келажагимиз” давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг молиявий кўмагида Тошкент архитектура-қурилиш институтида талабалар коворкинг маркази ташкил этилди.
Бу республика ОТМлари орасида биринчи коворкинг маркази ҳисобланади.
Коворкинг марказида талабалар қизиқарли архитектура лойиҳалар устида ишлашлари, мустақил ёки гуруҳ билан ишлаган ҳолда тажриба алмашиш ва ўз ғояларини ривожлантириши, жамоат ишлари билан шуғулланишлари мумкин.
Эътиборлиси, коворкинг марказининг дизайн лойиҳасидан тортиб, то хонанинг ички безагигача бўлган ишларни институт талабаларининг ўзи устозлари билан биргаликда амалга оширишган.
Марказ ҳар хил шаклга эга бўладиган (трансформер) мебел, тақдимот ускуналари, маркерли тахта (доска)лар билан жиҳозланган ҳамда архитекторлар учун барча замонавий дастурлар ўрнатилган иккита алоҳида компьютер хоналари мавжуд.