360 дона кроват бозор баҳосидан 18 миллион сўмга қиммат нархда сотиб олинган.
Бош прокурата хабарига кўра, Т.Ш. институт ётоқхоналари учун мебель жиҳозларини сотиб олиш юзасидан ўтказилган тендер танловида бир дона кроват учун 915 минг сўмдан етказиб бериш таклифи мавжуд бўлса-да, қимматроқ вариантни кўрсатган тадбиркорлик субъектини асоссиз равишда танловда ғолиб сифатида кўрсатган.
Натижада 360 дона кроват бозор баҳосидан 18 миллион сўмга қиммат нархда сотиб олинган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Т.Ш.га Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми «г» банди билан айб эълон қилинди, тергов ҳаракатлари давом этмоқда”, дейилади Бош прокуратура хабарида.