...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев “йил одами” деб топилди


10:39, 21.12.2018 Жамият
 7 784

Осиё журналистлар ассоциацияси “йил осиёликлари”ни эълон қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Осиё журналистлар ассоциацияси (AJA) томонидан “йил одами” деб топилди.
 
Шавкат Мирзиёев сиёсий категорияда “йил одами” деб топилди. Ўзбекистон раҳбари Марказий Осиёда тинчлик ўрнатиш ва минтақа мамлакатлари ўртасида ҳамкорликни кучайтиришга ҳаракат қилгани учун мукофотга муносиб кўрилди.
 
Ассоциация икки нафар корейсни ҳам йил одами деб эълон қилган. “LG Group”нинг марҳум раиси Ко Бон Му иқтисодий категорияда “йил осиёлиги” деб топилган. Жорий йил май ойида вафот этган Ко Бон Му компанияни ривожланиш суръатини ошириш ва уни дунё даражасига олиб чиққани учун мукофот соҳиби бўлди.
 
Футбол бўйича Въетнам терма жамоасининг кореялик бош мураббийи Пак Хан Сео жамоат ва маданият категориясида “йил одами” бўлди. У билан терма жамоа сезиларли ғалабаларга эришди.
 
Мисрлик жарроҳ Магди Ҳабиб Ёқуб ҳам жамоат ва маданият категориясида йил одами деб топилди. У Африкада кўплаб болаларнинг ҳаётини сақлаб қолган.
 
“Бу одамлар AJA етакчиларининг якуний муҳокамаси ва ҳар бир мамлакат вакилининг овозидан кейин танлаб олинди. Мен танланганларга улкан ҳурматимни билдираман”, деган AJA президенти Ашраф Дали.
 
Маълумот учун, тақдирлаш маросими 2019 йилнинг баҳорида AJA’нинг бош ассамблеясида бўлиб ўтади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Йил одами Осиё журналистлар ассоциацияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар