...
МЕНЮ
ONLINE TV

Малайзия компанияси Ўзбекистонда фильм ва сериал олиш бўйича келишув қилди


09:40, 13.11.2018 Кино
 2 501

Хоразм ва Бухоро вилояти ҳокимиятлари, жумладан мазкур вилоятларнинг етакчи маҳаллий телеканаллари раҳбариятлари билан учрашувлар ўтказилган.

Малайзиянинг “Aquila Emas Sdn Bhd” медиа компанияси вакиллари Ўзбекистонда бўлиб, мамалкатдан телесериал ва фильм олиш истаги билан қайтдилар. Улар Ўзбекистонга амалга оширган 10 кунлик ташрифи якунларига кўра, ўзбекистонлик шериклари билан Ҳамкорлик тўғрисида меморандумни имзоладилар.
 
Кинематографчилар делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкиллаштирган Ўзбекистоннинг Малайзиядаги Элчихонаси берган маълумотга кўра, фильмларни тасвирга олиш ишлари 2019 йилнинг бошига белгиланган.
 
Бўлиб ўтган ташриф чоғида Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Миллий телерадиокомпания, “Ўзбекфильм” АЖ, бошқа тузилмалар, шунингдек, Хоразм ва Бухоро вилояти ҳокимиятлари, жумладан мазкур вилоятларнинг етакчи маҳаллий телеканаллари раҳбариятлари билан учрашувлар ўтказилган.



Музокаралар давомида биргаликда бадиий фильм тасвирга олиш тўғрисида келишувга эришилди. Суратга олиш ишлари Хоразм ва Бухоро вилоятларининг манфтункор чўл ва тоғ манзаралари, қадимий шаҳарлари ва такрорланмас меъморчилик обидаларида олиб борилади. Шунингдек, Ўзбекистоннинг маданий-тарихий мероси тўғрисида 6 қисмли туристик телевизион дастурни яратиш ҳам режалаштирилган.
 
Бадиий фильм ва туристик телесериал Малайзиянинг етакчи телеканалларидан бири ТВ2 да прайм-тайм вақтида эфирга узатилади. 10 млн кишидан ортиқ аудиторияга эга ушбу канални нафақат Малайзия, балки Сингапур ва Бруней ҳудудида ҳам томоша қиладилар.

Теглар:Ўзбекистон-Малайзия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!