...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати тасдиқланди


09:35, 13.11.2018 Жамият
 2 824

6 та номдаги дори воситалари чиқариб ташланиб, 4 та янги дори воситалари номлари қўшилган.

“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар йили бир маротаба Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатини тасдиқлайди.
 
Шунга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар қилинди.  
 
Янги таҳрирда монопрепаратлар рўйхатидан (яъни таркибида бир дона таъсир этувчи моддаси мавжуд бўлган дори воситалари), 6 та номдаги дори воситалари чиқариб ташланиб, 4 та янги дори воситалари номлари қўшилган.
 
Мажмуавий препаратлар рўйхатидан (таркибида икки ва ундан ортиқ таъсир этувчи моддаси бўлган дори воситалари) эса 67 та номдаги дори воситалари чиқариб ташланган ва 91 та янги дори воситалари номлари қўшилган.


 
Эндиликда рецептсиз бериладиган монопрепаратлар сони 189 тани ташкил этмоқда. Рецептсиз бериладиган мажмуавий препаратлар сони эса  – 1087 тани ташкил этади.

Теглар:Рецепт Дори воситалари Дори-дармон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар