Красников, шунингдек, “Роскосмос”нинг Ўзбекистон учун сунъий йўлдошлар яратишга тайёр эканини ҳам маълум қилган.
“Ҳукуматимиз жуда систематик ёндашувни кўриб чиқди, халқаро тажрибани ўрганди, ҳар бир нарсани қадам-бақадам кўрсатадиган дастур тайёрлади, энди халқаро ҳамкорлик, жумладан, Россия Федерацияси билан ҳам кенгайиб бормоқда”, деди у Новосибирскда журналистларга.
“Интерфакс”нинг ёзишича, унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Европа давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда, биргаликда илмий-тадқиқот марказларини ишлаб чиқмоқда.
2018 йилнинг апрелида “Роскосмос” корпорацияси Ўзбекистоннинг космик чиқиндини мониторинг қилиш ва ерни масофадан туриб аниқлаш бўйича ҳамкорликни, шунингдек, сунъий йўлдошларни ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш таклифини киритган эди.
“Биз Майданак обсерваториясида ўрнатилган космик чиқиндини кузатиш ускуналарини ўрнатишга жиддий қизиқяпмиз”, дейди “Роскосмос”нинг Марказий Осиё бўйича вакили Анатолий Красников.
Красников, шунингдек, “Роскосмос”нинг Ўзбекистон учун сунъий йўлдошлар яратишга тайёр эканини ҳам маълум қилган:
“Биз Ўзбекистоннинг биринчи сунъий йўлдошини ишга туширишни таклиф қилдик, вариантларимизни ҳам таклиф қилдик, бу йўналишда изланишда давом этамиз. Ўзбекистонга сунъий йўлдошлар қурилишида жуда кўп таклифларимиз бор, биз таклифларни Ўзбекистон Республикаси Инновациялар вазирлигига юборганмиз, маҳаллийлаштиришни муҳокама қилишга тайёрмиз”.
Красниковнинг сўзларига кўра, корпорация Ўзбекистон томони Ерни масофадан туриб зондлаш тизимларини яратиш, шунингдек, Жиззах вилоятидаги Суфф радио астрономик обсерваторияси қурилишини жадаллаштириш бўйича ҳамкорликни таклиф қилмоқда.