...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистоннинг Россиядаги янги элчиси тайинланди


10:13, 09.10.2018 Жамият
 2 615

У Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётганди.

Кеча, 8 октябрь куни Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари, статс-секретарь Григорий Карасин Ўзбекистоннинг янги элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олган.
 
Унга кўра, Ботиржон Асадов Ўзбекистоннинг Россиядаги янги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Россия ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
 
Маълумот учун, Ботиржон Асадов 2018 йилнинг февралидан буён Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётганди.
 
Шунингдек, Асадов турли йилларда Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчиси, Ўзбекистон Республикасининг ХХРдаги элчихонаси маслаҳатчиси ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари сифатида ишлаган.
 
Томонлар РФ президенти Владимир Путиннинг октябрь ойида Ўзбекистонга амалга оширадиган давлат ташрифига тайёргарлик масаласини ҳам муҳокама қилишган.
 
Аввалроқ, Ўзбекистоннинг Россиядаги аввалги элчиси Баҳром Ашрафхонов сентябрь ойида Алишер Султонов ўрнига “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси лавозимини эгаллагани ҳақида хабар берган эдик.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Ботиржон Асадов Баҳром Ашрафхонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар