“Зенит” клуби ўйинчиси Кокорин жанжалда иштирок этганини тасдиқлаган.
Улар кафега бориб, у ерда шовқин-сурон қилганлар. Бу ҳол ушбу кафенинг доимий мижозларига ёмаган ва улардан бири футболчиларга танбеҳ берган. Кокорин ва Мамаев унга агрессив жавоб қайтарган.
“Зенит” клуби Матбуот хизмати Кокорин жанжалда иштирок этганини тасдиқлаган.
“Клуб раҳбарияти Кокоринни ушбу воқеа учун жазолайди. Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар текширув ўтказяпти ва керакли қарорни чиқаради деб ўйлаймиз”, дейилади клуб Матбуот хизмати хабарида.
Футболчиларга нисбатан жиноий иш очилган. Уларга 360 соат мажбурий меҳнат, бир йилгача жамоатчилик ишлари, икки йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.
Таъкидланишича, жанжал вақтида жабрланганлар Савдо ва саноат вазирлигининг Автосаноат ва темир йўл техникаси қурилиши департаменти раҳбари Денис Пак ва ФГУП НАМИ бош директори Сергей Гайсин бўлган.