...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тахтдан воз кечган “ошиқ қирол”нинг вориси аниқланди


15:24, 09.01.2019 Олам
 6 842

Малайзиядаги тартибга кўра, тўққизта султонликнинг монархи навбати билан қироллик тахтига сайланади.

Аввалроқ, Малайзия қироли Муҳаммад V тахтдан воз кечгани ва у туғилиб ўсган жойи Келантан султонлигига қайтиш ниятида экани ҳақида хабар берган эдик.
 
Жорий йилнинг 24 январь куни Паханг штати султони Малайзиянинг янги қироли этиб сайланиши белгиланди. Бу ҳақда “The Straits Times” хабар берди.
 
Малайзиядаги тартибга кўра, тўққизта султонликнинг монархи навбати билан қироллик тахтига сайланади. Тахтдан воз кечган Келантан султонидан кейин Паханг султони монархи Малайзия қироллик тахтига ўтириши керак бўлган.
 
Таъкидланишича, Паханг штатининг 88 ёшли султони Аҳмад Шох саломатлиги билан боғлиқ вазият сабабли тахтдан воз кечмоқчи. Султонликни унинг 59 ёшли ўғли Тенгка Абдулла бошқаради.
 
Маълумот учун, Муҳаммад V 2016 йилда тахтга ўтирганди. У 2021 йилгача мамлакатни бошқариши керак эди. Бироқ унинг “Мисс Москва-2015” ғолиби Оксана Воеводинага уйланиши бошқа султонлар томонидан салбий қарши олинган ва норозиликларга сабаб бўлган. Шу сабабдан у тахтдан воз кечган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Малайзия Муҳаммад V Мисс Москва 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!