...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хоразм ҳокими Малайзияга кетяпти


12:01, 21.01.2019 Жамият
 2 701

Малайзия ишлаб чиқарувчилари федерацияси билан ҳамкорликда бизнес форуми ва “Б2Б” шаклида музокаралар бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 23-26 январь кунлари Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов бошчилигидаги ишбилармон доиралари вакиллари делегацияси Малайзияда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.  
 
Ўзбекистоннинг Малайзиядаги Элчихонаси маълумотларига кўра, бўлажак ташриф доирасида вазирликлар, идоралар, йирик саноат корхоналари, импортёрлар, туристик компаниялар ва олий таълим муассасалари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилади, шунингдек, Малайзия ташқи савдо тараққиёти корпорацияси, Малайзия ишлаб чиқарувчилари федерацияси билан ҳамкорликда бизнес форуми ва “Б2Б” шаклида музокаралар бўлиб ўтади
 
Келишувлар натижаларига кўра истиқболли сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш, маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилиш ва Малайзиянинг етакчи университетлари филиалларини Хоразм вилоятида очиш бўйича ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган. 

Теглар:Малайзия Фарҳод Эрманов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар