...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев француз компанияларини Ўзбекистонга чорлади


09:19, 09.10.2018 Жамият
 2 577

Президент йирик француз компаниялари вакиллари билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франциянинг энг йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
 
Унда “Тотал”, “Тотал Эрен”, “Орано”, “Фивс Штейн”, “Ранжис Семмарис”, “Винчи”, “Суэц”, “Сад”, “Идемиа”, “Мерсие”, “Талес Аления Спейс”, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Франция тараққиёт агентлиги каби Европа ва жаҳон бозорида етакчи компаниялар, молиявий тузилмалар раҳбарлари иштирок этган.
 
Учрашувда Ўзбекстонда хорижий инвесторлар учун кенг имкониятлар яратилаётгани таъкидланган. Улар фаолиятини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш учун зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. Бизнесни ривожлантириш йўлидаги турли тўсиқларга барҳам берилган, ташқи савдо ва божхона-тариф назорати сезирларли даражада қисқартирилган.
 
Президент ташаббуси билан ишлаб чиқилган Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тадбиркорлар ва инвесторлар учун катта қулайликлар яратади.
 
- Хорижий инвесторлар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Хорижий инвестициялар бўйича кенгаш тузиш тўғрисида қарор қабул қилдик. Унинг вазифаси сармоядорлар фикрини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат бўлади. Сизни кенгаш ишида фаол иштирок этишга таклиф этамиз, - деди Шавкат Мирзиёев.
 
Франциялик тадбиркорлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳолаган. Валюта тизимининг либераллаштирилгани, виза олиш тартибининг соддалаштирилгани ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш учун қулай имкониятлар яратганини таъкидлаган. Бундай қулайлик ва енгилликлар Ўзбекистон иқтисодиётига қизиқишни кучайтирган. Давлат раҳбари ташрифи арафасида умумий қиймати 5 миллиард еврога яқин инвестиция лойиҳалари бўйича келишувлар имзолангани бундан далолат беради.
 
Ўзбекистон ва Франция молиявий ташкилотлари, фирма ва компаниялари ўртасидаги шерикликни янада ривожлантириш масалалари, ўзаро товар етказиш ва хизмат кўрсатиш ҳажмини ошириш масалалари муҳокама қилинган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Франция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар