...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кўприк қулаган боғ директори ишдан бўшатилди


15:57, 02.01.2019 Олам
 6 402

Шаҳар ҳокими ҳалокатга боғ раҳбариятининг эътиборсизлиги сабаб бўлган деб топган.

Аввалроқ, Москвадаги Горкий номидаги боғда муз устида қурилган кўприк одамларни кўтаролмай қулагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 2 январь куни Горкий номидаги боғнинг директори Марина Люльчук ишдан бўшатилди. Москва мэри кўприк қулашида директорни айбдор деб билиб, шаҳар маданият департаментидан уни бўшатишни сўраган.
 
Собяниннинг сўзларига кўра, боғ маъмуриятининг қайта ишлов бермагани янги йил кечаси кўприк қулашига олиб келган.
 
Мэр 12 нафар жабрланувчи ҳамон шифохонада қолаётганини ҳамда уларга 500 минг рублгача компенсация тўланишини қўшимча қилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Москва кўприк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!