Португалиялик спортчи оиласи билан Дубайга борди.
Спортчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ўғли кичик-Криштиану Роналду ва рафиқаси Жоржина Родригес билан Дубайдаги мушакбозлик вақтида тушган суратини жойлади.
Роналду амирликда янги йилни кутиб олиш билан бирга дўсти – Дубай шаҳзодаси Ҳамдан бин Муҳаммад ал-Мактум билан ҳам учрашган.
Криштиану Ҳамдан бин Муҳаммад ал-Мактум билан тушган суратига “Биргаликдаги ажойиб вақт”, деб изоҳ қолдирган.
Ҳамдан бин Муҳаммад ал-Мактум ҳам Роналду билан тушган суратини ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаб, “Аъло даражали ўйинчи ва энг яхши дўст” деб, изоҳ қолдирган.