...
МЕНЮ
ONLINE TV

Роналду “Реал”дан нега кетганини айтди


15:24, 30.10.2018 Спорт
 8 905

У ёзда “Реал”ни тарк этиб, “Ювентус” футболчисига айланди.

Туринниннг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду нима сабабдан “Реал”ни тарк этганини айтди.
 
“Мен клубда ўзимни ноқулай ҳис қила бошлагандим. Жамоа президенти ҳам менга олдингидек муомалада бўлмай қўйганди. Дастлабки 4 ёки 5 йил ажойиб ўтганди.
 
Бироқ кейин барчаси секин-аста ўзгарди. Тўғри, президент мени сақлаб қолмоқчи эди. Аммо у мени кетишим катта йўқотиш бўлмаслигини ҳам айтган эди.


 
Перес мени фақат бизнес модель сифатида кўра бошлаганди”, деган Криштиану Роналду.
 
Эслатиб ўтамиз, Роналду ёзда “Реал”ни тарк этиб, “Ювентус” футболчисига айланди.

Теглар:Криштиану Роналду Флорентино Перес Реал Мадрид 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!