...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ақтўбе фожиаси бўйича янги тафсилотлар очиқланди


16:05, 30.10.2018 Олам
 17 199

Прокурорнинг сўзларига кўра, воқеа содир бўлган куни автобусдаги солярка музлаб қолган.

Бугун, 30 октябрь куни Қозоғистонда давом этаётган суд ишида 52 нафар Ўзбекистон фуқаросининг Ақтўбе вилоятида автобусда нега ҳалок бўлгани ҳақида экспертиза хулосаси маълум қилинди.
 
Ихтисослаштирилган суддаги муҳокамалар вақтида айбловчи прокурор Осман Оринбасарули экспертиза хулосасини ўқиб эшиттирди. Маълум бўлишича, ёнғин автобусдаги бензинда ишловчи лампа (паяльная лампа) ва бензиндан келиб чиққан. Йўловчилар ундан исиниш учун фойдаланган. Шунингдек, автобуснинг техник носоз бўлгани ҳам аниқланган.


 
Прокурор Осман Оринбасарулининг сўзларига кўра, воқеа содир бўлган куни автобусдаги солярка музлаб қолиши оқибатида транспорт бузилган.
 
Тергов натижасида автобуснинг ягона расмий ҳайдовчиси Максат Пернебеков экани ойдинлашган. Нуржон Қирғизбоевни чилангар сифатида ўзи ёнлаган. Барат Танатов билан эса автобусни ҳайдашда ёрдам бериши эвазига Россияга олиб бориб қўйишга келишган.
 
Ёнғин юз берган куни Максат Пернебеков автобус баки музлаб қолганини кўриб, тонггача ухлашга ётган. Қолган икки ҳайдовчига эса исинишлари учун кўчада битта ғилдиракни ёқишлари мумкинлигини айтган. Аммо тунда салонда бўлган бензинда ишловчи лампадан ёнғин чиққан.
 
Оринбосарулининг сўзларига кўра, тергов вақтида йўловчилар исиниши учун автобус салонига ким лампа олиб киргани ҳам аниқлнган.
 
“Тирик қолган икки нафар йўловчи Исаков ва Мирзаҳмедовнинг гувоҳлик беришича лампани автобус салонига Нуржон Кирғизбоев олиб кирган. Техник экспертиза лампа иккинчи ва учинчи қаторлар орасида турганини кўрсатган.


 
Йўлда учраган Lada Largus русумли автомобиль ҳайдовчиси ўша тунда автобус олдида тўхтаганини ва илтимосга кўра, бензин берганини айтган.
 
Эксперт Сулаймонов ёнғин вақти кўпчилик йўловчилар уйқуда бўлгани ва ис газидан бўғилиб ўлганини тасдиқлади. Негаки одам ёнғин вақти ухлаётганда уйғонмайди ва ҳушига келмай ҳалок бўлади”, деган айбловчи Осман Оринбосарули.
 
Йўлда учраган автобус ҳайдовчиси воқеа қандай юз берганини айтиб берган. Шаймеденовнинг сўзларига кўра, йўл четида бузилган Setra русумли автобус турган. Ундан бир одам чиқиб келган ва солярка музлаб қолганини айтган. Шу вақтда автобус салонидан оёғи ёнаётган одам чиққан. Улар қутилишга уринган, аммо барчаси 10-15 дақиқада ёниб кетган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ақтўбе фожиаси суд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!