Қайд этиш керакки, сўнгги вақтларда бундай ўзбошимча жазолаш ҳолатлари кўплаб учраяпти.
Лавҳада аёллар машинада ўтирган бошқа бир аёлнинг сочидан тутиб, уриб, калтаклашади. “Самосуд”чи аёлларнинг оғзидан чиқаётган ҳақоратли сўзлар эса унча-мунча одамни каловлантириб қўяди.
Мазкур ҳолат қаерда, қачон бўлгани ҳақида маълумот берилмаган. Воқеанинг бу каби тафсилотларини расмий ташкилотлардан кутиб қоламиз.
Қайд этиш керакки, сўнгги вақтларда бундай ўзбошимча жазолаш ҳолатлари кўплаб учраяпти. Ўтган 2018 йилда бир нечта шу каби “самосуд”лар юз берганди.
Жумладан, ўтган йилнинг августида Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида ўғрилик қилиб қўлга тушган аёлнинг оломон томонидан “самосуд” қилиниши тасвирланган видео тарқалганди. Унда калтакланган катта ёшли аёл қочиш учун ўзини сойга ташлаб, оқиб кетганди.
Самарқанд вилоятининг Оққўрғон туманида фермер рухсати билан даладан мош тераётган аёл ва унинг эри калтакланди. “Самосуд”чи зўравон эса фермернинг укаси бўлиб чиқди.
Ҳар бирини санайдиган бўлсак рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин. Аммо бундай ўзбошимчаликларга қарши режали кураш олиб борилмаса, у янада кучайиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Яна бир нарсани алоҳида таъкидлаш керакки, бундай ҳолатларга қарши курашувчиларнинг ўзини ҳам яхшилаб огоҳлантириш керакки, ҳимоячининг ўзи ҳам “самосуд”чига айланмасин. Ҳудди, Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида ИИБ биносида бўлганидек.