...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИИББ “Трамадол” сотувчиларининг “самосуд” қилинишига изоҳ берди


17:44, 19.11.2018 Жамият
 15 198

Мақсад ўсмир ва ёшлар орасида “Трамадол” ва “Лирика” препаратларини тарқатаётганларни қўрқитиш бўлган.

Ижтимоий тармоқларда “Трамадол” сотувчиларини “самосуд” қилиш жараёни тасвирланган видео тарқалди ва бу қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.
 
Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, судсиз жазолаш (самосуд) ҳолати тасвирланган видеони ўрганиш ишларини бошланди. Мазкур видеога алоқадор бўлган шахслардан бири ИИББ ходимлари томонидан қўлга олинди.
 
Мавжуд маълумотларга кўра, видеода тасвирланган воқеа саҳналаштирилган бўлиб, ҳозирда уни тасвирга олганларнинг шахсини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
 
Видео жорий йилнинг февраль ойи охирида тайёрланган. Мақсад ўсмир ва ёшлар орасида “Трамадол” ва “Лирика” препаратларини тарқатаётганларни қўрқитиш бўлган.


 
Таъкидланишича, видео саҳналаштирилган бўлса ҳам ИИББ текширув ишларини давом эттиради.
 
“Видеодаги одамларни ёки уларнинг овозини, видеони тайёрлаган одамни таниганлр бўлса, Тошкент шаҳар ИИББ ходимларига 71 281-90-91 ва 71 281-91-92 телефон рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ИИББ самосуд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар