Мамлакат раҳбарининг туҳфасини Ўзбекистон Элчиси Ёдгорхўжа Шодмонов топширди.
Мамлакат раҳбарининг афғон халқига туҳфасини Ўзбекистон Элчиси Ёдгорхўжа Шодмонов топширди.
Маросимда сўзга чиққан вазирлик ва идораларнинг расмий вакиллари барча соҳалардаги Афғонистон – Ўзбекистон муносабатларининг сезиларли даражада фаоллашганини, бу, аввало, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган очиқлик ва қўшни Афғонистон билан дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган сиёсат билан чамбарчас боғлиқлигини мамнуният билан қайд этдилар.
“Савдо-иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш, Афғонистонга йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашиш ва уни минтақавий иқтисодий интеграция жараёнларига тортиш орқали мамлакатимизда тинчлик ва барқарорликни ўрнатишга қаратилган Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатлари юксак эътирофга лойиқ”, деган транспорт вазири Муҳаммад Ҳамид Таҳмасий.
Олий таълим вазири Нажибулла Хўжа Омарий Ўзбекистон Президентига афғон халқига қилинган муҳим совга учун чуқур миннатдорчилик изҳор этди ва ушбу ҳодиса Ўзбекистоннинг Афғонистон халқига биродарларча муносабатининг ёрқин намунаси эканлигини қайд этди.
Молия вазири ўринбосари Абдулла Рақибий Афғонистонда уруш давом этаётганлигига қарамай икки давлат ўртасида келажакда ҳамкорликнинг сезиларли истиқболлари мавжудлигини эътироф этди.
“Биз ўзбек халқидан бизнинг эҳтиёж ва орзу-умидларимизга доимий эътибор қаратаётгани учун самимий миннатдормиз. Тинч ва гуллаётган Афғонистонга ишонувчи биродарлар ва ҳақиқий дўстларгина шундай йўл тутадилар”, дегн Рақибий.