Мақсад ўсмир ва ёшлар орасида “Трамадол” ва “Лирика” препаратларини тарқатаётганларни қўрқитиш бўлган.
Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, судсиз жазолаш (самосуд) ҳолати тасвирланган видеони ўрганиш ишларини бошланди. Мазкур видеога алоқадор бўлган шахслардан бири ИИББ ходимлари томонидан қўлга олинди.
Мавжуд маълумотларга кўра, видеода тасвирланган воқеа саҳналаштирилган бўлиб, ҳозирда уни тасвирга олганларнинг шахсини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
Видео жорий йилнинг февраль ойи охирида тайёрланган. Мақсад ўсмир ва ёшлар орасида “Трамадол” ва “Лирика” препаратларини тарқатаётганларни қўрқитиш бўлган.
Таъкидланишича, видео саҳналаштирилган бўлса ҳам ИИББ текширув ишларини давом эттиради.
“Видеодаги одамларни ёки уларнинг овозини, видеони тайёрлаган одамни таниганлр бўлса, Тошкент шаҳар ИИББ ходимларига 71 281-90-91 ва 71 281-91-92 телефон рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.