...
МЕНЮ
ONLINE TV

11 минг болага Президент совғаси жўнатилди


15:50, 26.12.2018 Жамият
 3 334

Тошкент шаҳрида 1 017 нафар бола Президент совғасини қўлга киритади.

Янги – 2019 йил арафасида ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож, Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан 11 номдаги ўқув қуроллари ва 17 номдаги ширинликлардан иборат қарийб 11 минг дона совға мамлакатнинг турли ҳудудларига жўнатилди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар берди.
 
Тошкент шаҳрида 1 017 нафар бола Президент совғасини қўлга киритади.


 
Бундан ташқари, мамлакат вилоятларига байрамона безитилган автомобилларда 1 665 та тўплам юборилган. Сирдарё 304 та ва Жиззах вилоятларида 344 та совға ўз эгасига топширилади.


 
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ёрдамида 6 469 та совға Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятлардаги болаларга етказилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Президент совғаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар