...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёш шахматчилар Президент совға қилган Spark’ни нима қилади?


20:26, 06.12.2018 Жамият
 6 864

Жараён давомида олимпиада ғолиблари билан бугунги таассуротлар, ғолиблик машаққатлари, келгуси режалар ҳақида суҳбатлашдик.

Бироз аввал Туркиянинг Конья шаҳрида 16 ёшгача ўсмирлар ўртасида ўтказилган Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтгани ва унда ёш шахматчиларга Президент томонидан Spark автомашинаси совға қилингани ҳақида хабар берган эдик.
 
Жараён давомида олимпиада ғолиблари билан бугунги таассуротлар, ғолиблик машаққатлари, келгуси режалар ҳақида суҳбатлашдик.
 
Халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов (2004 йилда Тошкент шаҳрида туғилган):


 
– Мен шахмат билан шуғулланишни 4 ёшимдан бошлаганман. Биринчи устозим – Равшан Шукуров. Ҳозирда эса Сайдали Йўлдошевдан шахмат сирларини чуқурроқ ўрганмоқдаман. Ушбу мусобақа жараёнлари жуда ҳаяжонли бўлди. 4-турда АҚШга имкониятни бой берган бўлсак-да кейинги ўйинларда мураббийимиз далдаси билан ғолибликни қўлга киритдик.
 
Халқаро тоифадаги спорт устаси Шамсиддин Вохидов (2002 йилда Тошкент шаҳрида туғилган):


 
– Мен 7 ёшимдан бери шахмат билан шуғулланиб келмоқдаман. Биринчи сабоқларни устозим Гулнора Ортиқовадан олганман. Кейинчалик ўзимдаги қизиқиш, устозларимнинг тўғри йўналтиришлари натижасида бу спорт турини чуқурроқ ўрганишни бошладим. Ушбу мусобақада ҳам устозларим берган билимларга ва ўз иродамга таяндим. Ҳозир эса Филиппинда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқдаман.
 
Халқаро тоифадаги спорт устаси Нодирбек Якуббоев (2002 йилда Хоразм вилоятида туғилган):


 
– Мен шахмат билан 10 йилдан буён шуғулланаман. Биринчи устозим дадам. Кейинчалик эса Сайдали Йўлдошев устозлигида бошқа жамоадошларим қатори шахматнинг қонун-қоидаларини ўргандим. Қувонарлиси, ҳаракатларимиз бесамар кетмай, ғолибликни қўлга киритдик. Бу натижамиз эса Ўзбекистон тарихида илк олтин медаль бўлди.
 
Интервью жараёнида шахматчилар бугунги тақдирлаш маросимидан жуда қувонишганини, Президент томонидан совға қилинган Spark автомашинаси кутилмаган туҳфа бўлганини алоҳида таъкидлашди.
 
Шунингдек, ёш шаҳматчилардан Нодирбек Абдусатторов ушбу автомашинани акасига, қолган совриндорлар – Шамсиддин Вохидов ҳамда Нодирбек Якуббоевлар эса оталарига янги йил туҳфаси сифатида тақдим этиш истагида эканликларини айтиб ўтишди.
Манзура Сайфиддинова

Теглар:Шахмат Президент совғаси Spark 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар