...
МЕНЮ
ONLINE TV

16 ёшли ўзбекистонлик шахматчи жаҳон чемпионини сенсацион мағлубиятга учратди


22:57, 26.12.2018 Спорт
 6 092

Учала шахматчи ҳам Президент совғаси – Spark автомобиллари билан тақдирлангандилар.

16 ёшли ўзбекистонлик шахматчи Шамсиддин Воҳидов Россиянинг Санкт-Петерберг шаҳрида ўтказилаётган шахматнинг блиц ва рапид йўналишлари бўйича жаҳон чемпионатида оламшумул сенсация қайд этди.
 
Бугун, 26 декабрь куни Шамсиддин Воҳидов рапид йўналишидаги баҳсларнинг иккинчи раундида амалдаги жаҳон чемпиони, гроссмейстер, норвегиялик Магнус Карлсенни мағлубиятга учратди.
 
Баҳсларда иштирок этаётган бошқа спортчилардан Нодирбек Ёқуббоев россиялик Станислав Новиков билан ўйинда дурангга эришган бўлса, Нодирбек Абдусатторов испаниялик Лопес Иван Сальгадога имкониятни бой бериб қўйди.
 
Учала шахматчи 24 ноябрь – 2 декабрь кунлари Туркиянинг Конья шаҳрида ўсмирлар ўртасида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида ғолиб бўлгандилар ва шу муносабат билан Президент совғаси – Spark автомобиллари билан тақдирлангандилар.

Теглар:Шахмат Шамсиддин Воҳидов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!