...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шахмат олимпиадасида ғолиб бўлган спортчилар Тошкентга қайтди


15:40, 04.12.2018 Спорт
 2 487

Шахматчилар аэропортда тантанали кутиб олинди.

Бугун, 4 декабрь куни Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида Туркиянинг Конья шаҳрида 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон шахмат олимпиадасида муваффақиятли иштирок этган шахматчиларни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
 
Гроссмейстер Саидали Йўлдошев мураббийлигида Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Россия сингари бир қатор шахмат ривожланган давлатлар терма жамоаларини мағлуб этган ёшлар олимпиада чемпиони бўлди.






 
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик шахматчилар сўнгги, тўққизинчи тур доирасида Хитой терма жамоасига қарши баҳс олиб бориб, 2,5 : 1,5 ҳисобида ғалаба қозонганди. Шу тариқа Ўзбекистон вакиллари 9 тур якунига кўра, фахрли олтин медалга эга чиқгандилар.





Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шахмат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!