...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Туркиядан олтин медаль билан қайтган шахматчиларга Spark совға қилди


19:07, 06.12.2018 Спорт
 3 519

Ёш шахматчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Хабарингиз бор жорий йил 24 ноябрдан 3 декабрга қадар Туркиянинг Конья шаҳрида 16 ёшгача ўсмирлар ўртасида ўтказилган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ўзбекистонлик ёш шахматчилар мутлақ ғолибликни қўлга киритиб, олтин медалга эга чиқдилар. Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, ўсмирлар ўртасида Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида тарихда илк бор ўзбекистонлик спортчилар олтин медални қўлга киритмоқда.
 
Шу муносабат билан бугун ёш шахматчилар – Нодирбек Абдусатторов, Шамсиддин Вохидов, Нодирбек Якуббоевларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин, Шахмат федерацияси вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.




 
Тадбирда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов сўзга чиқиб ғолибларни табриклаш билан бир қаторда Президент совғаси – Spark автомашинаси калитларини тантанали равишда топширди.
 
“Бизнинг камтарона меҳнатимизни эътиборсиз қолдирмай, қўллаб – қувватлаб турган юртбошимизга, устозларимизга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз. Келгусида бундан-да каттароқ марраларни забт этиб юртимиз шаънини дунё ареналарига олиб чиқамиз”, дейди ёш шахматчилар номидан сўзга чиққан Халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов.








 
Маълумот ўрнида эслатиб ўтамизки, мусобақа жамоалар ўртасида ташкил этилиб, жамоалар ғалабаси учун 2 очко, дуранг натижа учун 1 очко ҳамда мағлубият учун 0 очко берилади. Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон 16 очко жамғариб, ўз тарихида илк олтин медални қўлга киритди.
 
Мазкур Шахмат Олимпиадасида энг юқори натижалар 2004 йил Ҳиндистонда ўтказилган ўсмирлар олимпиадасида 3-ўринни, 2007-йил Сингапурда ўтказилган мусобақаларда 4-ўринни, 2009-йил Туркия ҳамда 2015-йил Монголияда ўтган Олимпиадада 6-ўринни, 2017 йил Ҳиндистонда ўтказилган Олимпиадада 7-ўринни қайд этган.
Манзура Сайфиддинова

Теглар:Шахмат олимпиадаси Туркия Конья 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!