Ҳуқуматнинг тайинлов бўйича тегишли қарори қабул қилинган.
Қарор билан Ҳайитбой Аҳмадалиевич Омонов “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Очилбой Раматовнинг саноат ишлаб чиқариши масалалари бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, QALAMPIR.UZ’да “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фаолиятига доир иккита таҳлилий мақола эълон қилинганди. Улардан бирида темир йўл кассаларидаги ноқулайликлар танқид остига олинган бўлса, иккинчисида вокзал ходимларининг вазифаси ўлароқ саволларга тўғри-тузук жавоб бермаслиги таъкидланганди.