...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда тамаки маҳсулотлари бўйича янги техник ренгламент қабул қилинди


17:17, 02.02.2019 Жамият
 8 278

Ушбу регламент 2020 йил 2 февралдан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида қарори қабул қилинди.
 
Регламентга мувофиқ, смола миқдори филтрли сигарета тутуни таркибида 10 миллиграмдан ҳамда филтрсиз сигарета тутуни таркибида 16 миллиграмдан ошиши мумкин эмас.
 
Шунингдек, бир дона сигаретанинг (филтрли ёки филтрсиз) тутуни таркибидаги никотиннинг миқдори 1,0 миллиграмдан ошиши мумкин эмас.
 
Ҳар бир тамаки маҳсулоти истеъмолчи қадоғининг юза ва орқа томонини пастки қисмида тиббий огоҳлантириш (ёки расм) жойлаштирилади ва ушбу маълумот қадоғнинг камида 40 фоизини эгаллаши лозим.
 
Ушбу регламент 2020 йил 2 февралдан кучга киради.

Теглар:Тамаки маҳсулотлари Сигарет Вазирлар Маҳкамаси қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар