...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда иш ҳақининг энг кам миқдори оширилди


18:28, 19.01.2019 Жамият
 35 823

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-, 2- ҳамда 3-разрядлари коэффициентлари ўзгарди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-, 2- ҳамда 3-разрядлари коэффициентлари 2,476, 2,725, 2,998 дан тегишлича 2,847, 2,997, 3,148 га оширилди.
 
Киритилган қўшимчалар шуни англатадики, ходимларга тўланадиган иш ҳақининг энг кам миқдори 501 минг 959 сўмдан 577 минг 172 сўмга оширилди.
 
Эндиликда, Ўзбекистонда 577 минг 172 сўмдан кам ойлик иш ҳақи тўланиши мумкин эмас.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Вазирлар Маҳкамаси қарори иш ҳақининг энг кам миқдори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар