...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда “Ақлли шаҳар” технологиясини жорий этиш Концепцияси тасдиқланди


14:09, 21.01.2019 Жамият
 2 901

Концепцияда “Ақлли шаҳар” технологияларини жорий этишнинг асосий йўналишлари белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида “Ақлли шаҳар” технологияларини жорий этиш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Қарор билан “Ақлли шаҳар” технологияларини жорий этиш Концепцияси ва 2019-2021 йилларда Концепцияни амалга ошириш бўйича амалий тадбирлар режаси тасдиқланди
 
Концепцияга кўра “ақлли транспорт”, “ақлли таълим”, “ақлли тиббиёт”, “ақлли энергетика тизими”, “ақлли қурилиш” “ақлли коммунал хўжалик”, “ақлли уй”, “ақлли ҳокимият”, “ақлли маҳалла” каби лойиҳалар “Ақлли шаҳар” технологияларини жорий этишнинг асосий йўналишлари сифатида белгиланди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Вазирлар Маҳкамаси қарори Ақлли шаҳар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар