Биринчи учликдан Samsung Galaxy Note 9, iPhone XS Max ва iPhone XS моделлари ўрин олди.
Биринчи учликдан Samsung Galaxy Note 9, iPhone XS Max ва iPhone XS моделлари ўрин олди. Юқори тўққизталикка Samsung Galaxy S9, Samsung Galaxy S9+, Samsung Galaxy S8, Huawei Mate 20 Pro, iPhone XR, Samsung Galaxy S8+, ўнинчи ўринга эса iPhone 8 Plus ва Huawei P20 Pro чиқди.
“Смартфонлар 299 параметр бўйича текширувдан ўтказилди”, деб хабар беради “Роскачества”. Энг асосий эътибор эса дисплей, хотира, чидамлилик, камера сифати, қувват олиш тезлиги ва шу каби сифатларга қаратилди.
Тадқиқот жараёнида ассоциация ходимлари томонидан смартфонларнинг 415 хил модели синовдан ўтказилди. Улардан 106 хил модел аллақачон муомаладан чиқарилган. Фойдаланувчилар янги моделларни эскилари билан солиштиришлари учунгина мазкур эски моделлар архивда сақланиб турибди, дейилади хабарда.