...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аёл ўлган донордан кўчирилган тана аъзоси ёрдамида фарзандли бўлди


18:38, 06.12.2018 Олам
 5 967

Аёлда ЭКО амалиёти ўтказилди ва бу кутилган ижобий натижани берди, ундан 2,5 кг эга соғлом қизча туғилди.

Бразилиялик врачлар тиббиётда мисли кўрилмаган ажойиб янгиликни оммага тақдим этишди. Аёл ўлган донордан кўчирилган таъна аъзоси ёрдамида соғлом қизалоқни дунёга келтирди.
 
Тиббиёт тарихида бу каби ҳолатлар 39 марта синаб кўрилган ва бунинг натижасида 11 та чақалоқ дунёга келган.
 
Аёлга донордан аъзо кўчириб ўтказиш операцияси Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида 2016 йилда амалга оширилган эди. Донор 40 ёшли 3 боланинг онаси бўлиб, мияда қон айланиши бузилиши ташхиси билан оламдан ўтган эди.
 
Аёлда ЭКО амалиёти ўтказилди ва бу кутилган ижобий натижани берди, ундан 2,5 кг эга соғлом қизча туғилди.
 
“Тирик донордан аъзо кўчириб ўтказиш тиббиётда ҳақиқий мўжиза саналар эди, бу эса кўпгина бепушт аёллар учун ажойиб имконият”, дейди Сан-Паулу шифохонасининг доктори Дани Айзенберг. Унинг сўзларига кўра, тирик донорликка ҳамма ҳам рози бўлавермайди, бу фақат яқин қариндошлар ёки содиқ дўстлар орасидагина учраши мумкин бўлган ҳодиса.
 
Лондон Имперск коллежи доктори Сржагна Сасога кўра эса, эришилган натижа ўта муваффақиятли. Бу ҳодиса донорлик имкониятларини янада кенгайтиради. Шу билан бирга, бу соҳадаги нархнинг пасайиши ва донорлар учун хирургик хавфнинг олдини олишга ёрдам беради.
Феруза Ходжаева

Теглар:Медицина Донорлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!