Ушбу ҳомиладорлик муваффақиятли тарзда якунига етгач, аёл организмидаги “бегона” бачадон жарроҳлик йўли билан олиб ташланади
Айтиш керакки, Швеция бундай операциялар амалга оширилган илк давлат бўлди. Кейинчалик Буюк Британия ва АҚШда ҳам ушбу операцияларни ўтказишга рухсат берилди.
Британияда мия фаолияти ўлик деб тан олинган бемор аёлларнинг бачадонлари қайсидир сабабларга кўра бачадонидан айрилган аёлларга фарзанд кўришга умид беради.
Швецияда эса бу жараён бироз бошқача кечди. Турли сабабларга кўра, бачадони олиб ташланган ва операция қилиш учун танлаб олинган 9 нафар аёлга уларнниг оналари донор сифатида ўз бачадонларини беришган.
Донорлик бачадонлари кўчириб ўтказилган аёлларга 2та ҳомиладорликни амалга ошириш, бошқача қилиб айтганда, икки марта она бўлиш имконияти берилади. Бироқ бундан кейин донорлик бачадони жарроҳлик йўли билан олиб ташланиши лозим бўлади. Чунки организмида бошқа организмга тегишли донорлик бачадони кўчириб ўтказилган аёллар, организмнинг мутаносиблигини таъминлаш учун доимий равишда турли кучли дори воситаларини қабул қилишлари лозим бўлади. Бу эса вақти келиб, инсоннинг умумий саломатлигига ўзининг салбий таъсирини кўрсатиши мумкин
Швецияда беморга донорлик бачадони кўчириб ўтказилганидан кейинги илк гўдак 2014 йилнинг октябрида дунёга келган.
Донорлик бачадонини кўчириб ўтказиш борасидаги жарроҳлик амалиётлари, шунингдек, Туркия, Саудия Арабистони каби давлатларда ҳам ўтказилган. Бироқ ҳар икки давлатда ҳам аёллар “бегона” бачадон билан фарзанд кўра олишмаган. Биринчи ҳолатда аёл организмида салбий асоратлар келиб чиққан ва бачадонни олиб ташлашларига тўғри келган. Иккинчи ҳолатда эса ҳомиладорлик кузатилган, бироқ ҳомила кичик муддатда тушган.
АҚШда ҳам бачадонни кўчириб ўтказиш борасидаўтказилган илк жарроҳлик амалиёти ҳам омадсиз кечган. 9 соат давомида амалга оширилган бачадонни кўчириб ўтказиш борасидаги операциядан сўнг, аёл организмида пайдо бўлган замбуруғли инфекциялар сабабли бачадон олиб ташланган.