Олимлар мингдан ортиқ бемор ва соғлом одамларни текшириб шундай хулосага келган.
Мутахассислар 621 нафар простата саратонига чалинган беморлар ва 1205 нафар кўкрак безида саратони бор беморларнинг касалликларини таҳлил қилиб чиққанлар. Бундан ташқари, улар онгологик касалликларга чалинмаган 1321 нафар аёл ва 872 нафар эркакдан назорат гуруҳини ҳам йиғганлар ва улардан қайси вақтда овқатланиши ва ухлаши ҳақида сўраганлар.
Натижада олимлар ухлашдан камида икки соат аввал овқатланганларда овқатланибоқ ухловчиларга нисбатан кўкрак безида саратон юзага келиши хавфи 16 фоизга, простатада онгологик касалликнинг келиб чиқиши 26 фоизга кам бўлишини аниқлаганлар.
Бу саратондан сақланиш учун одатий тавсияларга амал қилганларда янаям таъсирлироқ бўлиб чиққан.
Олимларнинг сўзларига кўра, кўкрак бези ва простатада саратон касаллиги турли гармонларнинг кун давомидаги бир маромда бўладиган фаоллиги билан боғлиқ. Шунинг учун, овқатни кеч тановвул қилиш, гармонларнинг бир маромдаги ҳаракатини бузади ва натижада саратон келтириб чиқаради.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, йилига саккиз мингдан бир миллионгача одам кўкрак бези саратонига чалинади.