...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Ўзбекистонга саратонга қарши дориларни бепул берди


09:51, 12.04.2018 Жамият
 3 547

“Project HOPE” халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти мазкур дорини АҚШдан Ўзбекистонга бепул етказиб берилишини таъминлади.

Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен кеча, 11 апрель куни катталарда мия саратонини даволашда қўлланилувчи “Темодар” (Temodar) дорисининг АҚШдан Ўзбекистонга келтирилганини эълон қилди.
 
Умумий қиймати 2,9 миллион доллар бўлган ушбу дори АҚШнинг Нью-Жерси штати Кенилуорс шаҳрида ишлаб чиқарилиб, у “Merck Sharp & Dohme” фармацевтика компанияси томонидан беғараз ёрдам сифатида тақдим этилди. АҚШда ташкил этилган “Project HOPE” халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти мазкур дорини АҚШдан Ўзбекистонга бепул етказиб берилишини таъминлади.
 
Тошкентда бўлиб ўтган дори воситаларини топшириш маросимида элчи Спратлен хоним билан бирга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев ҳамда “Project HOPE” ташкилотининг Европа ва Евросиё бўйича Минтақавий директори Мариам Сианозова ҳам иштирок этди.
 
Америка Қўшма Штатлари Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) 1992 йилдан буён Ўзбекистонга 356 миллион доллардан ортиқ ёрдам кўрсатган. 1991 йилдан бери “Project Hope” ташкилоти АҚШ фармацевтика ва тиббиёт ташкилотлари томонидан хайрия тарзида тақдим этилган жами миқдори 106 миллион долларга тенг дори-дармон ва тиббиёт воситаларини етказиб берди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Саратон АҚШ Ўзбекистон дори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар