20 мартдан бошлаб эса икки раунддан иборат плей-офф баҳслари бошланади. Унда ўйинлар учта ғалабагача ўтказилади.
1 февраль куни “Ice City” мажмуасининг очилиш маросимида Ўзбекистон хоккей федерацияси томонидан Ўзбекистон чемпионати ташкил этилиши ҳақида маълум қилинганди.
8 февраль куни “Тошкент” ҳамда “Бинокор” жамоалари ўртасидаги ўйин билан Ўзбекистон I чемпионати старт олади. Ушбу баҳсдан сўнг музга “Ҳумо” ҳамда “Семурғ” жамоалари чиқиб келишади. Очилиш маросими соат 18:00 да бошланади.
Мунтазам чемпионат 17 март куни якунланади. 20 мартдан бошлаб эса икки раунддан иборат плей-офф баҳслари бошланади. Унда ўйинлар учта ғалабагача ўтказилади.
Маълумот учун, Ўзбекистон хоккей федерацияси 2018 йилнинг 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат рўйхатидан ўтказилган. Федерациянинг асосий мақсад ва вазифаси – мамлакатимизда хоккейни оммалаштириш ва ривожлантириш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, хоккей бўйича Республика чемпионати, кубоги, Ўзбекистон ҳудудида ўтказиладиган халқаро мусобақаларни ташкил қилишдан иборатдир.