Ташкил этилган федерацияга янги раҳбар ҳам тайинланган.
Адлия вазирлиги 2018 йил 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Хоккей федерациясини давлат рўйхатидан ўтказди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ахборот хизмати маълум қилди.
Ташкилотнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасида хоккейни ривожлантириш, тарғиб қилиш ва оммавийлаштириш ҳисобланади.
Янги хоккей федерацияси Республика ҳудудида халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш, терма жамоаларни тузиш ва тайёрлашда иштирок этиш, олий малакали спортчиларни тайёрлаб бериш тизимини янада такомиллаштириш, терма ва клуб жамоаларини халқаро спорт мусобақаларида қатнашишга тайёрлаш маъсулиятларини зиммасига олади.
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Хоккей федерацияси таъсисчилар конференциясида унинг раҳбари этиб, Бахтиёр Шухратович Фозилов сайланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида қишки спорт турларини ривожлантиришни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берилган эди.

Акмалхон Эшонхонов