...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эплади! Франция Сурияга махсус қўшинларини киритмоқчи


14:48, 30.03.2018 Олам
 3 270

Сурия бир неча йиллар давомида Франция мандати остида бўлиб келган.

Франция махсус ҳарбий кучларини Суриянинг шимолий шаҳри бўлган Манбижга ташламоқчи. Бу ҳақда “Euronews” маълум қилди.
 
Маълум бўлишича, Франция Президенти Эммануэль Макрон Сурия ҳукуматининг “Сурия демократик кучлари” вакиллари билан бўлган учрашувда АҚШ билан келишган ҳолда Манбижга Франция қўшинларини киритишни келишиб олган.
 
Бундан ташқари, Франция Президенти махсус қўшинларни ушбу ҳудудга киритган тақдирда Суриянинг Африн шаҳрида курд террорчиларига қарши кураш олиб бораётган Туркияга дипломатик босим ўтказиб, турк қўшинларини ўз ҳудудига қайтаришига эришмоқчилигини билдирган.
 
Макрон ўзининг ушбу позициясини курдларга ҳарбий ёрдам бериш учун юриш эмаслиги билан изоҳлаган. Шу боис, у бу ҳаракат НАТО аъзоларининг биргаликдаги (АҚШ ва Франция назарда тутилмоқда) курд жангариларига қарши кураши эканини айтиб ўтган.
 
Маълумот ўрнида, Сурияда XX ўртасигача Франция назорати ўрнатилган эди. Мамлакат 1946 йилда айнан Франциядан мустақиллик эълон қилган.
 
Эслатиб ўтамиз, келажакда Франция дунёнинг кучли беш армиясидан бирига айланиши тахмин қилингани ҳақида хабар қилган эдик.
Икром Раҳмон

Теглар:Франция махсус қўшин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!