Шартнома Airbus концерни ва французларнинг Dassault Aviation компанияси ўртасида тузилган.
Германия ва Франция Мудофаа вазирлари Флоранс Парли ҳамда Урсула фон дер Ляйен олтинчи авлод қирувчи самолётини яратиш учун тажриба ишларини ўтказиш бўйича шартномани имзолади. Бу ҳақда “Defense News” хабар берди.
Қайд этилишича, шартнома Airbus концерни ва французларнинг Dassault Aviation компанияси ўртасида тузилган.
Ишлар Future Combat Air System (Келажак ҳарбий ҳаво тизими – FCAS) доирасида бошланади. Икки йиллик шартноманинг баҳоси 65 млндан 74 млнгача бўлиши таъкидланган.
Тахминларга кўра, FCAS лойиҳасидаги самолётлар 2040 йилга келиб французларнинг эскирган тўртинчи авлод “Рафаль” ва немисларнинг “Еврофайтер Тайфун” қирувчиларининг ўрнини эгаллайди.

Суннатилла Абдуллаев